Сўнгги пайтларда Марказий Осиë минтасида табиий офатлар кўпайгани оқибатида катта миқдорда моддий зарар кўрилгани билдирилмоқда.

Масалан, Қозоғистонда сув тошқинлари рўй бергани оқибатида кўплаб уйлар вайрон бўлди ва минглаб одамлар ичимлик сувисиз қолди.
Куни кеча Бишкек яқинида тўпроқ кўчкилари юз бергани туфайли, 50дан ортиқ уй ва бир неча кўприклар бузилгани маълум қилинди.
Сўнгги ярим йил ичида Тожикистонда рўй берган сув тошқинлари оқибатда 25 миллион доллар миқдорида моддий зарар кўрилди ва тахминан 30 минг уй вайрон бўлди.