Афғонистоннинг Урузгон вилояти ракетадан ўққа тутилган.

Афғонистон маҳалий ҳукумат расмийлари қурбонлар йўқлигини даъво қилишмоқда.
Шанба куни вилоят ҳокими Жан Муҳаммаднинг айтишига кўра тажовузнинг ким томонидан уюштирилганлиги номаълумлигича қолмоқда.
Одатда бундай ўққа тутишлар Толибон қолдиқлари, ëки Ал-Каеда тармоғи аъзолари зимасига юкланарди.
Афғонистоннинг Урузгон вилояти, аксилтеррор амалиëтлари чоғида яширинишга улгурган, Толиблар раҳбари Мулла Умар ватани ҳисобланади.