Қозоғистонинг Уралск шаҳрида оммавий захарланиш оқибатида касалҳонага тушган болалар сони 104 нафарга етди.

14 нафар боланинг соғлиги ўта оғир аҳволда қолмоқда.
54 нафарининг аҳволи ўртача эканлиги қайд қилинди. Бир қизалоқнинг касалхонада жони узилгани айтилмоқда.
Касалхонага келтирилган барча болалар 21 июл куни туберкулëзга қарши санаторияда тановвул қилинган овқатдан захарланишгани таъкидланмоқда.