Эронда минглаб талабалар ҳибсга олинганига норозилик билдириш учун бугун Маориф вазири Мустафо Мойн истеъфо берди.

Яқинда Теҳрон ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида талабалар сиëсий ислоҳотлар ўтказилишини талаб этиб, намойишларга чиққандилар. Маълумотларга кўра, Эрон хавфсизлик хизмати ходимлари мазкур намойишлар давомида тахминан 4 минг талабани ҳибсга олишган.