Жанубий Корея расмийлари билан у Шимолий Кореянинг ядровий дастурини муҳокама қилади.
Бундан олдин Болтон Хитойда Пекин расмийлари билан айнан шу масала, яъни Пхенянни ядровий қуролни тарқатмаслик ҳақдаги халқаро шартномага қайта қўшилишга кўндириш масаласини муҳокама қилган эди.
Болтонга кўра, Хитой раҳбарияти АҚШнинг Шимолий Корея муаммосини кўп томонлама сўзлашувлар орқали ҳал этиш керак, деган фикрига қўшилган.
Кўп томонлама музокараларда АҚШ, Хитой, Жанубий ва Шимолий Кореялар, Япония ҳамда Россиянинг иштирок этиши кутилмоқда.
Бироқ Пхенян Хитойнинг кўп томонлама музокараларда қатнашиш ҳақдаги даъватларига кўнмай, АҚШ билан икки томонлама сўзлашувлар олиб бориш ниятини билдиришда давом этаётир.