Қўшма Штатлар яна бир бор Хитой Тайваньга ета олувчи баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни ривожлантираётганини маълум қилди.

Оқ уйнинг фикрича, бу ҳолат минтақадаги вазиятни издан чиқариши мумкин. Вашингтон бу борадаги ўз ҳавотирини Хитой расмийларига маълум қилди. Оқ уй вакили, АҚШ Тайваньга ҳимоя учун муҳим бўлган қуролларни сотишга тайёрлигига ишора қилди.

Бироз аввалроқ АҚШ мудофаа вазирлиги Хитойда қисқа масофага учувчи ракеталар ишлаб чиқариш кўпайгани ҳақида бир ҳужжат чиқарган эди. Унга кўра, 450 та ракеталар Тайвань яқинида ўрнатилган.