Россия президенти Владимир Путин ва Малайзия Бош вазири Махатхир Муҳаммад мамлакатлари ўртасида дипломатик ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш тўғрисида музокаралар ўтказмоқдалар.

Бугун Куала Лумпурда икки раҳбар Россия Малайзияга 18та Су-30МК русумидаги учқични тахминан 900 миллион долларга сотиши ҳақида келишув имзоладилар. Мазкур келишувда¸ 2005 йилда биринчи малайзиялик космонавт Россия фазо кемасида орбитага учиши ҳам назарда тутилган.