Индонезия полицияси кеча Жакартада содир этилган террорчилик ҳаракати юзасидан тергов ишларини бошлади.

Портлаш оқибатида 13 киши нобуд бўлгди, улар орасида чет эл фуқароси бўлганлиги айтилмоқда. 149 киши яраланди.

Портлаш мосаламалари ортилган машина “Марриотт” меҳмонхонаси эшиги олдида портлаган. Тахминларга кўра машинани худкуш террорчи бошқариб борган.

Портлаш учун жавобгарликни ҳеч ким бўйнига олмади. Ҳукумат расмийларига кўра, Жакартада содир этилган портлаш Бали оролида ўтган йили содир этилган портлашга ўхшаб кетади.