Кейинги икки кун ичида яна тўрт Америка аскари ўлдирилди ва шу билан 1 май куни президент Буш Ироқдаги асосий жанговор ҳаракатлар тугаганини эълон қилганидан бери нобуд бўлган Америка аскарлари сони 55 га етди.
7 август куни Бағдоддаги Иордания элчихонаси олдида уюштирилган кучли портлаш оқибатида камида 17 одам нобуд бўлди¸ 50 дан ошиғи жароҳатланди. Америка ҳарбийлари ва маҳаллий аҳоли ўртасида Тикритда юзага чиққан тўқнашув туфайли икки ироқлик ўлдирилди¸ иккитаси яраланди.
Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Аммо АҚШ расмийларининг ўзлари ҳам¸ бу воқеалар Ироқдаги Америка ҳарбийлари қўллаëтган тактикани ўзгартириш фурсати етганидан даракчи эканини тан оладилар.
Ироқдаги АҚШ қўшинлари қўмондони генерал Санчеснинг айтишича¸ ҳозирда ҳарбийларга ироқликлар уйида ўтказилаëтган рейдлар сонини камайтириб¸ маҳаллий аҳоли билан маданийроқ шаклда муносабат қилиш ҳақида кўрсатма берилган.
АҚШ давлат котиби Колин Пауэл эса¸ мамлакатда хавфсизлик ўрнатиш масаласида ироқликларга кўпроқ салоҳиятлар бериш пайти келганини билдирди.
Пауэл: “Балки энди бир оз тизгинни бўшатиб¸ ироқликлар¸ маҳаллий расмийларнинг муҳим иншоотларни қўриқлашига изн бериш керакдир. Биз Ироқда таъсис эта бошлаганимиз хавфсизлик кучлари бу ишни уддалайдилар ва бундай объектларни коалиция қучлари қўриқлашига ҳожат қолмайди.”
Пауэлнинг мазкур баëнотидан келиб чиқиб шарҳловчилар¸ Ироқдаги Америка ҳарбийлари ҳозирча жиддий муаммо кузатилмаган тинч шаҳарлардан чиқиб¸ полиция хизматини ироқликларнинг ўзига топширади¸ деган тахминни илгари сурмоқдалар.
Бу эса ўз навбатида¸ АҚШ ҳарбийлари қўлини бўшатиб¸ уларнинг юқори даражали Баас раҳбарлари¸ айниқса¸ Саддам Ҳусайнни овлашини фаоллаштириши мумкин ¸ дея тахмин этилмоқда. Қолаверса¸ тиш-тирноғига қадар қуролланиб¸ маҳалла-кўйларда танк ва автоматлар билан кезиб юрган Америка ҳарбийларининг кўзга камроқ ташланиши¸ ироқликларнинг америкаликларга нисбатан ғазаб ва аламини пасайтириши мумкин¸ дея умид қилинмоқда.
Бу ғазаб эса¸ Ироқда кундан кунга кучайиб бормоқда. Уруш ва урушдан кейинги дастлабки кунларда Америка босқинига бетараф бўлган¸ ëки уни ëқлаган ироқликлар ҳам АҚШ ҳарбийларининг маҳаллий аҳолига қилаëтган муомаласини кўриб¸ ўз муносабатини ўзгартирмоқда¸ дейди Лондондаги Сандей Таймс газетасининг Бағдоддаги мухбири Ҳала Жаббер.
Жаббер: “ Айни кунларда аксарият ироқликлар учун умумий бўлган бир туйғу бор. У ҳам бўлса Ироқдаги Америка қўшинларига нисбатан алам ва аччиқдир. Бу туйғуни мамлакат жанубими ë ғарби¸ Бағдодми ëки бошқа шаҳар – исталган жойда сезишингиз мумкин.”
Кузатувчи фикрича¸ Ироқдаги Америка ҳарбийларига ҳужум уюштираëтганларни Саддам тарафдорлари деб аташ¸ вазиятни жўнлаштиришдан бошқа нарса эмас. Зотан¸ дейди Ҳала Жаббер¸ Ироқдаги ўз ҳатти-ҳаракатлари билан Америка қўшинлари бу ердаги ўз эҳтимолий дўстларини ҳам душманга айлантириб бўлди.
Жаббер: “ Ироқда бораëтган қаршилик ҳаракатини тўлиғича Баас режими қолдиқлари ëки Саддам Ҳусайнга содиқлар уюштирмоқда¸ деган гапга ишониш - бориб турган гўлликдан бошқа нарса эмас. Албатта¸ бундай элементлар борлигини инкор қилиб бўлмайди. Аммо ҳозирда Ироқда турли-туман янги аксил-америкавий гуруҳлар тузилмоқда. Бунинг сабаблари эса хилма-хил – шахсий ўч¸ ҳозирги аҳволдан қониқмаслик¸ америкаликлар томонидан ўлдирилган яқинлари учун қасос¸ ўтказилган рейд ва қўпол муомалага жавоб¸ диний-маданий тавофут ва ҳоказо.”
Ироқдаги вазиятни кузатиб келаëтган яна бир Британия журналисти Даниэл МкГрори ҳам бундай фикрга қўшилади¸ айни пайтда америкаликларнинг ҳали ҳам ироқликлар кўнглини овлаш имкони қуриб битмаганини қўшимча қилади.
МкГрори: “ Албатта¸ Ироқдаги ҳар қандай хорижий қўшинга қаршилик ҳаракати¸ бундай кучлар қанча қолса¸ шунча давом этаверади. Аммо америкаликлар маҳаллий аҳолига нисбатан ўз муносабатини ўзгартирса¸ кўчаларда тинчлик ва хафвсизлик ўрнатилса¸ ишонаманки¸ бундан аксарият ироқликлар мамнун бўладилар.”
Акс ҳолда¸ деб огоҳлантиради ҳар иккала кузатувчи¸ америкаликлар ўз қилиқлари билан Ироқда ўзларига нисбатан қуролли қаршилик ҳаракати оловига ëғ қуйиб¸ пировардда ўзлари куйиб қолишлари мумкин.