Бугун Англикан черкови олий руҳонийси, Кантерберри архиепископи Рован Уилямс черков ходимлари орасида бесоқолбозлик масаласини муҳокама қилиш мақсадида махсус йиғин ўтказиш ниятини билдирди.

Йиғин жорий йилнинг октябр ойида Лондонда бўлиб ўтади.

Архиепископ хавотирларига АҚШдаги сўнгги жараёнлар сабаб бўлган.

Шу ҳафта бошида АҚШдаги бир черков, бесоқолбозликка мойил эканини очиқ эътироф этган руҳонийни епископ даражасига кўтариш ҳақда қарор қабул қилган эди. Ушбу қарор кўплаб руҳонийлар норозилигига сабаб бўлди.

Фарангис Саид