Малайзия Ташқи ишлар вазири Сайид Ҳамид Албарнинг таъкидлашича, Ироқ ўз халқи томонидан бошқарилмагунига қадар, Исломий конференция ташкилоти йиғинларига таклиф этилмайди.
Ироқ мазкур ташкилот йиғинларида 1976 йилдан буён мунтазам равишда иштирок этиб келган. Сайид Ҳамид Ироқ ташкилот сафларидан чиқарилмагани, аммо унинг ташкилот томонидан тан олинган вакили йўқлигини таъкидлади.
Исломий конференция ташкилотига аъзо давлатлар вакиллари 16-18 октябр кунлари Малайзиянинг Путражайя шаҳрида учрашадилар.