АҚШ Афғонистонни тиклаш жараёни учун қўшимча маблағ ажратишга қарор қилди.

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Лахдар Брахими билан кеча олиб борган музокаралари пайтида маълум қилди.
Толиблар режими ағдарилганидан буён Вашингтон Афғонистонга 700 миллион доллар миқдорида молиявий кўмак ажратди.