Бугун Баренц денгизида Россиянинг “Курск” сув ости атом кемасининг ҳалокатга учраганига уч йил тўлди.

Расмийларга кўра, 118 ҳарбийнинг нобуд бўлишига олиб келган ҳалокатга, кемада жойлашган торпеданинг портлаб кетиши сабаб бўлган.
Россиянинг аксар шаҳарларида бугун ҳотира тадбирлари ўтказилмоқда. Ҳалок бўлган ҳарбийлар ҳотирасига Санкт-Петербургдаги Серафимовская қабристонида ёдгорлик ўрнатилади.