Исроилда содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида икки киши нобуд бўлди, ўн киши яраланди.

Биринчи портлаш Тель-Авивдан унча узоқ бўлмаган Рош Хаайн шаҳридаги дўконда содир этилди. Портлаш мосламаси худкуш террорчи томонидан ишга туширилган.
Орадан бир соат ўтар-ўтмас иккинчи портлаш содир этилди. Бу сафар худкуш террорчи томонидан ишга туширилган бомба Ариэль қишлоғи ёнидаги автобус бекатида портлади.
Ҳозирча ҳеч қайси ташкилот портлашлар учун масъулиятни бўйнига олгани йўқ.