Индонезиянинг Бали оролида содир этилган портлашлар АҚШнинг Яқин Шарқ ва Афғонистон борасидаги сиёсати учун ўч олиш усулидир, - деди Индонезияда ўтаётган суд мажлиси пайтида айбланувчилардан бири Али Имрон.
Али Имрон устидан ўтаётган суд жараёни яна бир айбланувчи -- Амрозига нисбатан суд ҳукми эълон қилингач, бошланди.