Франция Соқлиқни сақлаш вазирлиги ўтган икки ҳафта давомида мамлакатда ҳаво жуда исиб кетгани оқибатида тахминан 3¸000 одам нобуд бўлганини маълум қилди.

Маълумотларга қараганда¸ қариялар¸ турли оғир касалликларга чалинган кишилар ва гўдаклар ҳавонинг иссиғига бардош беролмай қурбон бўлганлар.
Сўнгги бир неча ҳафтадан бери Франция ва Ғарбий Европанинг бошқа мамлакатларида ҳаво ҳарорати 37-40 даражагача кўтарилган.