Ҳиндистон шарқидаги металлургия заводидан 120 килограммдан ортиқ юқори радиоактив модда ўғирланди.

Деворни ёриб, завод ичига кириб келган ўғрилар кобалт-60 тўлдирилган учта контейнерни олиб кетишган.
Заводда металл сифатини текширишда қўлланилувчи кобалт-60 контейнери очиб юборилгудай бўлса, катта ҳудудларда нурланиш юзага чиқиши айтилмоқда.