Бугун Грузияда содир этилган қўпорувчилик оқибатида электр таъминоти тўхтаб қолди.

Расмийларга кўра, Грузиянинг ғарбий қисмида юқори волтли тармоқ номаълум шахслар томонидан ўққа тутилган ва оқибатда ишдан чиққан.
Ҳозирда электр энергияси фақат муҳим муассасаларгагина етказилмоқда. Озодлик радиоси мухбирининг хабар беришича, Тбилисида метро ҳаракати, ҳамда телемарказ фаолияти тўхтаб қолган.
Элект таъминоти узилгани боис Грузия аксар шаҳарларининг ичимлик сувидан айрилгани айтилмоқда.