Бирлашгам Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Кофи Аннаннинг айтишича¸ кеча Ироқ пойтахтида БМТ қароргоҳи портлатилганига қарамай ташкилот ходимлари Бағдодда ўз ишларини давом эттирадилар.

"Биз бундай бемаъни ва ваҳшиëна тажовуздан паришон бўлмаслигимиз¸ балки унинг олдини олишимиз керак. Бизнинг ҳамкасбларимизни ўлдирганлар жиноятчилардир. Улар нафақат БМТга қарши¸ қолаверса¸ Ироққа¸ ўзларига қарши жиноятга қўл урдилар"¸ - деди Кофи Аннан.