Ўндан зиёд одам инсон ҳуқуқлари фаоли ва мустақил журналист Руслан Шариповни озод этишни талаб қилиб, шунга ва матбуот эркинлигига оид шиорларни кўтариб чиқдилар.
Ўтган ҳафта Руслан Шарипов бесоқолбозлик, вояга етмаганлар билан жинсий алоқаларда бўлганлик ва фоҳишахона очганлик айблари билан беш ярим йилга озодликдан маҳрум этилган эди.
Ўзининг бесоқолбозликка мойил эканини доимо эътироф этиб келган Шарипов маҳкама жараёнида айбловларни инкор этаётган эди, бироқ сўнг айбини бўйнига олди.
Инсон ҳуқуқлари фаоллари фикрича, Руслан Шарипов журналистик фаолияти учун таъқиб қилинган, айбига иқрор бўлиши мақсадида қийноққа солинган бўлиши мумкин.
Қатор халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Шарипов иши ортидаги сабаблар сиёсий эканини таъкидлашмоқда.