Фаластин мухторияти етакчиси Ясир Арафат хавфсизлик масалалари бўйича янги маслаҳатчисини тайинлади.

Янги лавозимга Иордан дарёси ғарбий соҳилидаги хавфсизлик хизмати бошлиғи Жибраил Ражаб тайинланди.
Хавфсизлик масалалари бўйича янги маслаҳатчи тайинланишининг, Арафат билан Бош вазир Маҳмуд Аббос ўртасидаги муносабатларни янада мушкуллаштириб юбориши мумкинлиги айтилмоқда. Маълумки, Маҳмуд Аббос радикал гуруҳларга қарши курашда Фаластин хавфсизлик хизматлари устидан тўлиқ бошқарувни талаб қилмоқда.