НАТО етакчилик қилаëтган Босниядаги барқарорлик ўрнатувчи кучлар ҳамда НАТОнинг Косоводаги кучлари бугун бир ой давом этадиган ҳарбий машқларни бошладилар.

НАТОга кўра¸ ушбу ҳарбий машқдан асосий мақсад – минтақада захирада турган кучларни зарурат пайдо бўлганда тезда сафарбар қилиш чоралари самарадорлигини синаб кўришдир.