Бугун Араб лигаси кеча Нажаф шаҳрида шиа мазҳабидаги мусулмонлар лидери Оятулло Муҳаммад Бакир ал-Ҳакимнинг ва яна 80дан ортиқ одам ўлишига сабаб бўлган бомба ҳужумини қоралади.

Араб Лигаси томонидан тарқатилган баёнотда Бош котиб Амр Муса, Ироқ халқи ва қурбон бўлганлар яқинларига таъзия изҳор қилган.