АҚШ армияси подполковниги Крис Вудбриж, гумондор шахсларни олиб келган ироқликлар, улар чет эллик эканликларига ишонишларини билдирди.
29 август куни Нажаф шаҳридаги масжид ташқарисида машинага ўрнатилган кучли бомба портлагани оқибатида шиа мазҳабидаги мусулмонлар лидери Оятулло Муҳаммад Бакир ал-Ҳакимдан ташқари яна камида 80 одам ўлган, 140дан ортиқ одам яраланган. Ҳаким Ироқдаги Исломий инқилоб олий кенгаши раҳбари эди.
Бугун Бағдод кўчаларида тахминан 2 минг шиа мусулмонлар АҚШ босқини ва Саддам Ҳусайннинг Баас партиясини қоралаб норозилик намойишига чиқдилар.
Шунингдек, яна минглаб ироқликлар Нажаф ва Басра шаҳрида норозилик намойиши ўтказди.