Ироқ муваққат ҳукуматини ташкил этиш ишлари ниҳоясига етди.

25 кишидан иборат бўладиган муваққат ҳукумат мамлакатни келаси йили ўтказилиши белгиланган умум халқ сайловларига қадар бошқаради.
Чунончи, Иброҳим Баҳр ал-Улум мамлакат нефт вазири этиб тайинланди. Нажафда содир этилган террорчилик ҳужумидан сўнг, унинг отаси Америка ҳарбийлари хавфсизликни таъминлай олмасликларига норозилик сифатида, Ироқ Бошқарув Кенгашидаги фаолиятини тўхтатган.