Хитой ғарбидаги кучли сув тошқини ва бунинг оқибатида юзага келган кўчки туфайли 40 киши нобуд бўлди.

Минглаб одамлар воқеа жойидан эвакуация қилинди. Хитой оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган хабарга кўра, сув тошқинидан Сичуан ва Шанси вилоятларига етказилган зарар 70 миллион долларни ташкил этади.
Қутқарув ишларига 10 минг ҳарбий хизматчи жалб этилгани айтилмоқда.