Атом энергияси бўйича халқаро агентлик Эронни ҳамкорликни тезлатиш ва чекланмаган даражада ўз ядровий иншоотларида текширув ишларини олиб бориш ҳақидаги ҳужжатга қўл қўйишга чақирди.

Агентлик бошлиғи Муҳаммад ал-Барадей Берлинда Германия Ташқи ишлар вазири Йошка Фишер билан музокаралар олиб борганидан кейин таъкидлашича¸ у Эрон томони кўпроқ ҳамкорлик қилиши ва ўзини яқинроқ тутишини истайди.