Австралия полицияси Сидней аэропортидаги компьютерларни ўғирлаган жиноятчиларни қидирмоқда.

Ўғирланган компьютерларда маҳфий маълумотлар сақланганлиги айтилмоқда.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ёзилишича, август сўнггида, техник ишчилар қиёфасидаги икки номаълум шахс, жиддий қўриқланувчи хонадан иккита компьютерни олиб кетишган. Компьютерларда солиқ полицияси ва махсус хизматга тегишли ҳужжатлар жойлаштирилган бўлган.