Россия президенти Владимир Путин бугун Сочида Болгария президенти Георгий Парванов билан учрашди.

Маълумки, яқинда Болгария Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти президентлиги вазифасини қабул қилади. Владимир Путин Россия бу жараёнда Болгарияга ёрдам беришини билдирди. У сўзига қўшимча қилиб, Болгариянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиб қўшилиши Россия ва Болгария муносабатларида янги тўсиқлар яратмаслигига умид билдирди.