Афғонистон президенти Хамид Карзайнинг қайд этишича, қўшни Покистоннинг ҳамкорлигисиз Афғонистондаги террорчиларни бутунлай тор-мор этиб бўлмайди.

Карзайга кўра, терроризмнинг илдизига болта уриш учун Покистон ва Афғонистон ўртасида чиннакам ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур.
У Афғонистонда терроризмга қарши кураш давом эттирилаëтганини, ҳамда террорчилик халқаро ва минтақавий муаммо эканини таъкидлади.
Президент Хамид Карзай фикрича, агар халқаро ҳамжамият Афғонистондаги террорчиларни бутунлай йўқ қилмаса, 2001 йил 11 сентябр ҳужумларига ўхшаган теракт яна юз бериши мумкин.