Афғонистон жанубида пистирмага йўлиқиб, беш нафар ҳукумат ҳарбийси нобуд бўлди.

Юк ташувчи ҳарбий машина Кандаҳор вилоятида ўққа тутилган. Тахминларга кўра, ҳужум толиблар қолдиқлари томонидан амалга оширилган.

Шовали Кот туманида амалга оширилган ҳужум оқибатида ҳам бир нечта афғон ҳарбийси жиддий яралангани айтилмоқда. Маҳаллий ҳарбийлар томонидан ўтказилган тезкор операциялар натижасида, “Толибон” ҳаракатига алоқадорлик гумони билан 13 киши ҳибсга олинди.