Кечадан бўëн Чеченистонда 11 Россия аскари ҳалок бўлди ва бошқа 21 аскари яраланди.

Хабарларга кўра, Грозний яқинида мина портлагани оқибатида 3 аскар ҳалок бўлган ва 6 аскар яраланган.
Грозний атрофида чечен сепарачилар билан юз берган тўқнашувда 5 аскар ҳалок бўлди ва бошқа 5 аскар яраланди.
Чеченистоннинг бошқа ҳудудларида федерал кучларга қарши уюштирилган ҳужумларда эса, 3 Россия аскари ҳалок бўлди ва 10 аскар яраланди.