Мексиканинг Канкун шаҳрида уюштирилган Жаҳон Савдо Ташкилотининг беш кунлик йиғилиши кеча бенатижа тугади.

Бугун Ҳиндистон Ташкилот йиғилишида келишувга эришилмаганини ривожланган давлатлар учун муваффақият дея баҳолади.
Европа Иттифоқининг Савдо масалалари бўйича мутасаддиси Паскал Лами эса, Жаҳон Савдо Ташкилоти йиғилишида ўзаро келишувга эришилмагани иқтисодий ўсиш нуқтаи назаридан ёмон хабар эканини урғулади.