АҚШ Ҳукумати тарқатган расмий маълумотга кўра, Америка-Россия саммити 26,27 сентябр кунлари Вашингтон яқинидаги Кэмп-Дэвидда бўлиб ўтади.

Оқ Уй вакили Скотт Макклелланнинг баёнотига қараганда, АҚШ ва Россия президентларининг учрашувида 21 асрда пайдо бўлаётган муштарак хавфлар шароитида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.