Москва метросининг "Петровско-Разумовская" станцияси ёнида жойлашган бозорда бугун озарбайжонлик савдогарлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди.

Бир киши ўлди, 7 киши яраланди.
Милиция муштлашувда иштирок этганлардан 13 кишинигина қўлга олишга муваффақ бўлди.
Дастлабки тахминларга кўра, муштлашувга савдогарларнинг тижорат билан боғлиқ ўзаро можаролари сабаб бўлган. Прокуратура "қасддан одам ўлдириш" моддаси бўйича жиноий иш қўзғади.