Швеция Ташқи Ишлар вазири Анна Линдни ўлдирганликда гумон қилинаётган шахсни полиция сўроқ қила бошлади.

Қотилликда гумон қилинаётган шахс кеча кечқурун Стокголм шаҳри яқинидаги ресторанлардан бирида қўлга олинди. Унинг 35 ёшда эканлиги тўғрисидагина маълумот бор. Исмини полиция сир тутмоқда.
Терговчилар қўлида қотиллик содир этилган савдо марказида ёзиб олинган видеотасвир ҳамда тахмин қилинаётган қотил ДНК сининг намуналари бор.
Полиция вакили Стин Уэсслинг қотилликда гумон қилинаётган шахснинг қўлга олиниши тўғрисида бундай баёнот берди: "Қотилликда гумон қилинаётган шахс фуқаро кийимидаги полициячилар томонидан осонгина қўлга олинди. Ҳозир у сўроқ қилинаяпти, мутахассислар ДНК намуналарини ўрганаяптилар."