Бугун Туркиянинг Эрон билан чегараси яқинида автобус ҳалокатга учрагани оқибатида 13 эронлик ҳалок бўлди ва 26 киши яраланди.

Туркия полициясининг билдиришича, автобус тормози ишламай қолгани ҳалокатга сабаб бўлган. Автобус ичидаги эронликлар Суриядан Туркия орқали Эронга қайтишаëтган эди.