Бугун Индонезия маҳкамаси Али Имронни ўтган йилги Бали портлашларини уюштиришганликда айблаб, уни умрбод қамоқ жазосига ҳукм этди.

Ушбу ҳужумлар оқибатида 202 одам нобуд бўлган эди.
Индонезия қонунларига кўра, қотиллик содир этган шахс ўлим ëки умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилади.
12 октябр кунги Бали портлашларини уюштиришганликда айбланган бошқа бир шахс, Амрози бин Нурҳошим яқинда олий жазога ҳукм этилди.