Туркманистон Президенти Сапармурот Ниëзов Туркманбоши шаҳрининг ҳокими содир этган жиноятлари учун вазифасидан озод этилиб, мамлакат ичида сургун этилишини таклиф этди.

ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги Ниëзовга асосланиб билдиришича, Аширберди Черкезов ўз вазифасини суиистеъмол этиб, давлат мулкини қонунсиз равишда хусусийлаштирган. Ниëзовга кўра, Черкезов Туркманбоши ва Ашхобод шаҳарларида 200 дан кўпроқ ер узасткаларини ўз оила аъзоларига бўлиб берган.