Бугун “Хамас” гуруҳи раҳбари Шайҳ Аҳмад Яссин фаластинликларга қарши ҳужумлар давом этар экан, Исроил билан ўт очишни тўхтатиш келишуви тузилмаслигини билдирди.

Яссин яқинда “Хамас” вакиллари ва Фаластиннинг янги Бош Вазири бўлиши кутилаëтган Аҳмад Қураи ўртасида бўлиб ўтган музокараларда ўт очишни тўхтатиш масаласи муҳокама қилинмаганини билдирди.
Айни пайтда, бугун Рафаҳ муҳожирлар лагерида яна бир фаластинлик Исроил ҳарбийлари томонидан отиб ўлдирилди.