Москва томонидан тайинланган Чеченистон маъмурияти бошлиғи вазифасини бажараëтган Анатоли Попов касалхонада оғир аҳволда ëтгани билдирилди.

Россия расмийларининг айтишларича, Попов кеча Гудермесда ўтказилган маросимда овқатдан заҳарланган.
Чеченистон маъмурияти бошлиғи Аҳмад Қодиров Чеченистон президентлик сайловлари олдидан кампания олиб бораëтгани туфайли, ўтган ойда унинг ўрнига Анатоли Попов тайинланган эди.