Бугун расмий Москва Россия ҳарбий учқичи Грузия ҳаво худудини бузгани ҳақидаги Тбилиси айбномасини рад этди.

Грузия расмийларининг айтишларича, кеча тунда Россиянинг СУ-25 русумидаги ҳарбий учқичи 10 дақиқа давомида Панкиси дараси устида айланиб учган. Бу расмийларга кўра, жорий йилда Россия шу тарзда Грузия ҳаво худудини 40 марта бузган.
Панкиси дараси Москва ва Тбилиси ўртасидаги кескинликка сабаб бўлиб келмоқда. Россия расмийлари Грузия ҳукумати Панкиси дарасида ўрнашиб олган чеченистонлик қуролли гуруҳларга қарши жиддий чора-тадбирлар кўрмаëтганидан шикоят қилишмоқда.