Бугун Душанбе шаҳрига борган Европа Иттифоқи делегацияси Тожикистон билан иқтисодий ва сиëсий алоқаларни яхшилашни хоҳлашини билдирди.

Хабарларга кўра, Европа Иттифоқи делегацияси бир ҳафталик Тожикистон сафари давомида мамлакатдаги демократия ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яқиндан ўрганади. Мазкур сафар давомида томонлар ўртасида бирон бир келишув имзоланмайди.