Сетора Қарийб бир ойдирки, Самарқандда автомобил ёнилғиси тақчиллиги кузатилмоқда. Натижада давлатга қарашли ва шахсий автоуловларнинг асосий қисми тўхтаб қолди.
Автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчалари (АЁҚШ) олдида юзлаб ҳайдовчилар баъзан кунлаб, ҳафталаб навбатда турибди. АЁҚШларга ҳафтада бир марта келтирилаётган ёнилғи ҳам кўп ҳолларда сотувга чиқарилмай, чайқовчиларга пулланмоқда. Айни пайтда чайқовда бир литр бензиннинг баҳоси бир ярим минг сўмгача (А-76 бензиннинг давлат нархи 255 сўм) кўтарилган.
Бу ҳолат шаҳар ҳаётига жиддий салбий таъсир ўтказаётир. Самарқандда жамоат транспорти тўхтаб қолгани сабабли одамлар жуда қийналмоқда.
Шаҳарда тез тиббий ёрдам машиналарини чақириш ҳам муаммога айланди. Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Самарқанд филиали директори ўринбосари Мунира Нарзуллаеванинг айтишича, айни пайтда тез тиббий ёрдам машиналари фақат ўта оғир ҳолатдаги беморларгагина бормоқда.
Шаҳар маъмурлари ёнилғи билан боғлиқ муаммонинг вужудга келиш сабаблари ва унинг қачон ҳал этилиши борасида ҳеч қандай маълумот бермаяптилар.