Германия Афғонистоннинг Кобулдан бошқа минтақаларида ҳам НАТО бошчилигидаги Халқаро Тинчлик Сақловчи Кучларни жойлаштиришни таклиф қилмоқда.

Ҳозир ушбу таклиф НАТО расмийлари томонидан муҳокама этилмоқда ва Германия БМТ Хавфсизлик Кенгаши шу йил охиригача бу ҳақда резолюция қабул қилишига умид билдирмоқда.

Таклифда Афғонистоннинг 8та йирик шаҳри, жумладан Ҳирот, Қандаҳор, Қундуз ва Мозори-Шарифда Халқаро Тинчлик Сақловчи Кучларнинг юзлаб аскарларини жойлаштириш назарда тутилади.