Урганчлик тадбиркорлар янги бозорда савдо қилишни истамаётир

2 октябрь куни юзга яқин тадбиркор аёл Хоразм вилоят ҳокимлиги биноси олдида тўпланиб, кийим-кечак бозорининг Урганч деҳқон бозори ҳудудидан эски ёғ заводи ўрнидаги майдонга кўчирилганидан норозилик билдирди.

Тадбиркорларнинг сўзларига қараганда, янги жойда савдо қилиш учун умуман шароит йўқ.