Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари қурултой ўтказди

2 октябрь куни «Freedom house» ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонасида Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг тўртинчи қурултойи бўлиб ўтди.

Қурултойда жамиятнинг вилоятлардаги бўлимлари фаолиятига оид ҳисоботлар тингланди ва жамият раиси сайланди.

Яширин овоз бериш йўли билан ўтган сайловда Толиб Ёқубов жамият раислигига қайта сайланди.