Исроил хукумати яҳудийлар истиқомат қиладиган ҳудудни кенгайтириш учун Ғарбий соҳил олдида 600га яқин уй қурилишини маълум қилди.

Фаластин раҳбарияти эса Исроилни бу ҳаракати тинчлик режасинини йўққа чиқаради деб айбламоқда.
Шунингдек, АҚШ Исроил ҳукуматининг Иордан дарëсининг ғарбида “Хавфсизлик девори”ни қуришга қаратилган ҳаракати юзасидан музокараларни давом эттиради. АҚШ Давлат Департаменти вакили Ричард Баучер, ушбу масала юзасидан гапирар экан, “Оқ уй” деворнинг қурилишидан ҳамон норозилигини билдирди.