Бугун Покистоннинг Карачи шаҳрида мусулмон- шиаларини олиб кетаëтган автобусга қарата номаълум шахслар томонидан ҳужум уюштирилган.

Ҳужум оқибатида 5нафар одам ҳалок бўлиб қолган 7 диндор оғир жароҳатланган.
Покистон Полицияси бош инспектори ўринбосари Тариқ Жамилнинг айтишича , автобус диндорларни Жума нaмозини ўқишга олиб кетаëтган пайтда ўққа тутилган. Ушбу ҳодиса учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган. Қидирув ишлари давом этмоқда.