Бугун америкалик олим Пол Лотербëр ва британиялик олим Питер Мэнсфилд тиббиëт соҳаси бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлдилар.

Улар инсон ички аъзолари тасвирини кўрсатадиган ускуна яратишга асос бўлган кашфиëтлари учун мазкур нуфузли мукофот билан тақдирландилар.
74 ëшли Лотербëр ва 70 ëшли Мэнсфилд ўзаро 1 миллион 300 минг долларлик мукофот пулини тақсимлаб оладилар.